23:57 / 20.05.2017
7 144

Ўзбекистонлик боксчи ва қўшиқчилар Нью-Йоркни бир кунда забт этишга ҳаракатни бошлашди

Ўзбекистонлик боксчи ва қўшиқчилар Нью-Йоркни бир кунда забт этишга ҳаракатни бошлашди
Бугун, 20 май куни Ўзбекистон ҳалқ артисти Гулсанам Мамазоитова ва хонанда Ботир Қодиров АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида концерт бериши ҳақида хабар берган эдик.

Бундан ташқари, 20 май куни Рио Олимпиадаси совриндори Фазлиддин Ғойибназаров профессионал боксдаги иккинчи жангини ҳам айнан шу шаҳардаги машҳур “Мэдисон Сквер Гарден” аренасида ўтказади.

Яъни, бир кунда Ўзбекистоннинг уч вакили АҚШдаги чиқишлари билан мухлислари кўнгилларини ҳушнуд этишга бел боғлашган. Тошкентдан АҚШга етиб борган санъаткорлар концертнинг муваффақиятли ўтиши учун тайёргарликни бошлаб юборишди. Кеча 19 май куни эса Фазлиддин Ғойибназаровнинг жанги олдидан вазн ўлчаш маросими бўлиб ўтган.

Ўзбекистоннинг халқаро майдонда спорт ва санъат соҳасида нуфузи тобора юксалиб бормоқда. Бунга мисол тариқасида, ўзбекистонлик санъаткор ва спортчиларнинг жаҳон саҳналаридаги омадли чиқишларини мисол қилиб кўрсатиш мумкин.

Эсингизда бўлса, ўтган йили Ботир Қодиров Хитойда ўтказилган Халқаро мусиқа фестивалида олий ўринни эгаллаб, дунё саҳналарида ўзбек санъатининг бой тарихга ва буюк келажакка эга эканини намоён қилиб қайтган эди.

Маълум бўлишича, томошабинлар томонидан концерт ва бокс жангига қизиқиш жудаям катта.

“Zamin.uz” сайти жамоаси Ботир Қодиров, Гулсанам Мамазоитова ва Фазлиддин Ғойибназаровга юклатилган вазифаларини аъло даражада бажаришларига тилакдош бўлиб қолади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонлик боксчи ва қўшиқчилар Нью-Йоркни бир кунда забт этишга ҳаракатни бошлашди