
Тошкентда ўқишга киритиб қўйиш ваъдаси билан минглаб доллар олган фирибгар қўлга тушди.
Фуқаро Бабамуратов Раҳим Сафарович фуқаро “Ҳусаинов”ни алдаб, унинг қизи “Ҳусаинова”ни Тошкент темир йўллари институтига ва жияни “Бакиева”ни Навоий давлат педагогика университетига ўқишга киритиб қўйишга ваъда бериб, бунинг учун 18 000 АҚШ доллари олган. Бироқ ваъдасини бажармай, пулни ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2017 йилни 15 май куни Сергели тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Р.С.Бабамуратовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (фирибгарлик, яъни ўзганинг кўп миқдордаги мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, — деб ёзади hilol.uz. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар