Тошкентда машина салонидан 15 миллион сўм ўғирланди

Тошкентда машина салонидан 15 миллион сўм ўғирланди
Жорий йилнинг 17 май куни соат тахминан 18:00 ларда пойтахтнинг Чилонзор туманида «ISUZU» русумли юк автомашина салонидан фуқаро Б.К.Аманкуловга тегишли 15.000.000 сўм ўғирлаб кетилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “б” банди билан (ўғирлик, яъни кўп миқдорда ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) жиноят иши қўзғатилган.

18 май куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари олиб борган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни “Раҳматов” ва “Рўзиев”лар (анкета маълумотлари ўзгартирилган) содир этгани аниқланиб, улар ушланди.

Ҳозирда “Раҳматов” ва “Рўзиев”нинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар