Тошкент шаҳарида қайд этилган навбатдаги мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси натижасида автомобиль ҳайдовчиси вафот этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизматидан хабар қилинди.
Маълум қилинишича, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси 20 май, шанба куни соат 11:30 атрофида Тошкентнинг Шайхонтоҳур тумани, Маннон Уйғур кўчасида рўй берган.
Ҳайдовчи ўзига тегишли Spark русумли автомобилни Маннон Уйғур кўчаси бўйлаб бошқариб келаётган вақтда тезликни меъёрдан оширган. Бунинг натижасида ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва автомобиль йўл четига чеқиб кетиб, бетон ариқ билан тўқнашган.
Йўл транспорт ҳодисасидан олинган тан жароҳатлари натижасида ҳайдовчи шифохонага етиб бормай вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди