
АҚШнинг биринчи хоними Мелания Трамп Тель-Авив аэропортида ўз турмуш ўртоғи Дональд Трампнинг қўлини ушлашдан бош тортгани ОАВ диққатидан четда қолмади. Kun.uz шу ҳақида хабар берди ва мавзуга оид видео билан бўлишди.
Муаллифларнинг ёзишича, нима учун биринчи хоним президентнинг қўлини ушлашдан бош тортгани номаълум. Уларнинг тахминига кўра, парвоз вақтидаги турбулентлик Меланиянинг кайфиятига таъсир ўтказган бўлиши мумкин.
Нашрга кўра, видеокамералар объективига тушган воқеа ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлган.
Таъкидлаш жоизки, Мелания Трамп турмуш ўртоғининг АҚШ президенти сифатидаги илк хорижий ташрифида унга ҳамроҳлик қилмоқда. Жуфтлик ўтган ҳафта Саудия Арабистонида бўлди.
[media=https://youtu.be/9cnvkF8LcF4] «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар