21:50 / 24.05.2017
8 860

Ар-Риёдда рўмол ўрашдан бош тортган Мелания ва Иванка Трамп Ватиканга бош кийим билан келди

Ар-Риёдда рўмол ўрашдан бош тортган Мелания ва Иванка Трамп Ватиканга бош кийим билан келди
Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида 21 май куни бўлиб ўтган араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ раҳбарларининг биринчи саммитига ташрифи чоғида АҚШ биринчи хоними Мелания Трамп ва унинг қизи Иванка мусулмон одатларига риоя қилиб, рўмол ўрашдан бош тортган эди.

Дональд Трамп ва оиласининг навбатдаги ташрифи 24 май куни Ватиканга бўлди. Бу сафар черков раҳбари билан учрашувга Мелания ва Иванка Ватикан «дресс-код»ига қатъий риоя қилган ҳолда, боши ва елкаларини ёпиб турган қора либосларда ташриф буюрди. Президентнинг рафиқаси ва қизи Ватикан ҳудудини тарк этмагунча бошларидаги ёпинчиқни ечишмади.

Рим Папаси билан учрашувда қора либос кийилишининг ҳам ўзига хос сабаби бор. Қоидага кўра, оқ либос кийиш ҳуқуқи католик давлатларнинг баъзи маликаларигагина, жумладан, Испания қироличаси Летиция, Бельгия қироличаси Матильдага берилган. Улар Папа билан тантанали маросимлар, шахсий ауденциялар ва расмий маросимларда оқ либос кияди. Баённомага кўра, бошқа аёллар Папа билан фақат қора кийимда учрашишлари мумкин.


Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ар-Риёдда рўмол ўрашдан бош тортган Мелания ва Иванка Трамп Ватиканга бош кийим билан келди