21:56 / 24.05.2017
9 138

Рим папаси Мелания Трампга: “Эрингизни нима билан боқасиз?”

Рим папаси Мелания Трампга: “Эрингизни нима билан боқасиз?”
АҚШ президенти Дональд Трамп бугун Ватиканда католик черкови раҳбари, Рим папаси Франциск билан учрашди.

Президент ва папанинг яккама-якка мулоқоти ярим соат давом этди. Шундай сўнг Франциск Дональд Трампнинг ҳамроҳлари – рафиқаси, қизи, АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон, миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Герберт Макмастер ва бошқалар билан учрашди.

Трамп ва папанинг нималарни муҳокама қилгани ошкор этилмади. Ҳаммалари бирга расмга тушгандан кейин Рим папаси Мелания Трампга ҳазил савол берди: “Эрингизни нима билан боқасиз?” “Пицца билан”, – дея жавоб қайтарди АҚШнинг биринчи хоними табассум қилган кўйи.
Айтиш керакки, Мелания ва Иванка Трамплар Рим папасининг ҳузурига Ватикан қоидаларига мувофиқ узун қора кийим ва бошида тўр рўмол билан келди.

Манба: Hilol.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Рим папаси Мелания Трампга: “Эрингизни нима билан боқасиз?”