Ўзбекистон Марказий банки раиси Файзулла Муллажонов 23 май куни 67 ёшида вафот этган эди. Банк уставига мувофиқ, вақтинчалик бошқарув биринчи ўринбосар Саидкамол Хўжаев зиммасига ўтган, деб хабар берди Qalampir.uz нашри.
Файзулла Муллажонов 1991 йилда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан Марказий банк бошқаруви раиси лавозимига тайинланган эди. Масъулиятли лавозимда қарийб 26 йил самарали фаолият кўрсатиб, Файзулла Муллажонов эски маъмурий-буйруқбозлик тизимидан бозор иқтисодиёти муносабатларига ўтиш жараёнида банк-молия тизимини шакллантириш ва ривожлантириш, миллий валютамизни жорий этиш, олтин-валюта захирасини мустаҳкамлаш, банк соҳаси учун замонавий кадрлар тайёрлаш борасида ўзининг юксак ташкилотчилик ва ташаббускорлик қобилиятини намоён этди.
Шунингдек, 2015 йилда АҚШнинг “Global Finance” журнали версиясига кўра, дунёнинг энг яхши миллий банк бошқарувчилари рўйхатига киритилганини алоҳида қайд этиш керак.
Марказий банк бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Саидкамол Хўжаев айни дамда вақтинча раис лавозимида иш олиб бормоқда. У 1979 йилда Тошкент шаҳрида туғилган бўлиб, 2003 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган. 2016 йилда биринчи ўринбосар лавозимига тайинланган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?