“Форбс” нашри россиялик миллиардерларнинг меросхўрлари рейтингини эълон қилди.
Жами 47 нафар меросхўр киритилган рейтинг оддий тузилган: миллиардернинг бойлиги расман тан олинган фарзандлар сонига тақсимлаб чиқилган. Бу ўринда миллиардернинг турмуш ўртоғининг ҳиссаси эътиборга олинмаган.
Шундай қилиб, россиялик энг бой меросхўрлар рейтингида биринчилик “Лукойл” компанияси раҳбари Вагит Алекперовнинг 1990 йилда туғлиган ўғли Юсуфга тегди. В. Алекперовнинг бойлиги 14,5 миллиард долларга тенг ва Юсуф ана шу бойликнинг меросхўри ҳисобланади.
Сибир кўмир энергетика компанияси ва “ЕвроХим” компанияси эгаси Андрей Мельниченконинг бойлиги 13,2 миллиард долларга тенг. Рейтингда иккинчи ўринни унинг меросхўри эгаллади – 2012 йилда туғилган Тара Мельниченко.
“Новатэк” компанияси раҳбари Леонид Михельсоннинг икки фарзанди бор: қизи Виктория 1992 йилда, ўғли эса 2015 туғилган. Меросхўрларга 9,2 миллиард доллардан тегади.
Рейтингга кўра, тадбиркор Пётр Авеннинг фарзандлари энг “камбағал” меросхўрлардир: 1994 йилда туғилган Денис ва Дарья 2,3 миллиард доллардан улуш олади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?