Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида видеохабар қолдирилди. Унда аёл ўзини машина тагига ташлашга урингани тасвирланган.
Хабарда ёзилишича, кичик ҳалқа йўлининг Шота Руставели кўчаси билан кесишмаси яқинида бир аёл ўзини машина тагига ташлашга уринган. Йўлга югуриб чиққан аёлни уриб юборишига бир бахя қолган автомобилда ўрнатилган видеорегистратор воқеани тасвирга олган.
Автомобил тезлиги юқори бўлмагани туфайли ҳайдовчи вақтида тўхтаган ва фожианинг олди олинган.
Видеода йўлга югуриб чиққан аёл асабий ҳолатда экани ва ҳайдовчига қарата «Бўл!», дея бақирганини кўриш мумкин. Шундан сўнг аёл қўшни полосага ўтиб кетган.
Қайд этиш керакки, бу ҳафта ичида шундай ҳолат иккинчи марта юз беришидир.
21 май куни Амир Темур кўчасининг Тошкент телеминораси яқинидан ўтган қисмида бир аёл ўзини машина остига ташлашга урингани акс этган видеоёзув тарқалганди.
Унда шахси ноаниқлигича қолган пиёда ғаразли мақсадда яқинлашиб келаётган автомобиль йўлига ётиб олгани яққол кўринади. Ҳайдовчи эпчиллик қилиб автомобилни тўхтатган. Буни кўрган пиёда ҳеч нарса бўлмагандек, жойидан турган ва йўл четига чиқиб кетган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди