Чилонзор туманида фоҳишахона фаолияти фош этилди

Чилонзор туманида фоҳишахона фаолияти фош этилди
22 май куни ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Гулсара Шодиева(исм-шарифи ўзгартирилган) Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган хонадонда фоҳишахона ташкил этгани аниқланди. Пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабарига кўра, у 80 000 сўм пул эвазига фуқаролар“А” ва “Б” ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона саклаш) билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Манба: Uz24.uz
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар