11:52 / 27.05.2017
7 416

Тошкентда оқ қулупнай сотилмоқда

Тошкентда оқ қулупнай сотилмоқда
Facebook ижтимоий тармоғидаги Потребитель.уз гуруҳида ажойиб пост қолдирилди. Унда фойдаланувчилардан бири Makro супермаркетлари тармоғида оқ рангли қулупнай сотилаётгани хусусида гуруҳ аъзоларига савол билан мурожаат қилган. Хабарга илова қилинган суратда Makro супермаркетлари тармоғида оқ тусли ананасли қулупнай 14990 сўм эканини кўриш мумкин.

У ушбу оқ қулупнайдан ким татиб кўргани, мазаси қанақа эканига қизиққан.

Эътиборлиси, айни савол гуруҳда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Айримлар кўринишидан ҳеч қачон харид қилмаслиги ва татиб кўрмаслигини айтса, бошқалар гибридлиги ёки тут экани хусусида фикрларни билдирган.

Шу билан бирга, муҳокамаларда мазкур оқ қулупнай навига ойдинлик киритилган бўлиб, у Pineberry – Ананасли қулупнай деб аталиши маълум қилинган.

Баъзилар бу қулупнай авваллари ҳам бўлгани, бироқ кейинчалик етиштириш тўхтатилгани, 3 йиллар аввал Тошкентда яна пайдо бўлганини билдиришган.

Кимдир унинг жуда мазали эканини таъкидласа, яна бири харид қилиб, аммо мазаси ёқмагани сабабли чиқиндига ташлаб юборганини таъкидлаган.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда оқ қулупнай сотилмоқда