
Интернетда Самарқанд шаҳрида ҳаракатланаётган трамвай бетон устунга бориб урилгани тасвирланган фотосуратлар тарқалди.
Айтилишича, трамвай изидан чиқиб кетган ва ён томони билан бетон устунга урилиб, уни ағдариб юборган. Устуннинг бир учи йўл четидаги "Нексия"нинг багаж қисмига тушган. Ҳодиса натижасида ҳеч кимга зарар етмаган. Тафсилотлар ўрганилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Самарқанд шаҳрида трамвайлар ҳаракати жорий йилнинг апрелида йўлга қўйилган эди.




Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар