8 933
Совға ҳақиқиймикан?.. ёхуд «Мўъжизалар майдони» шоусидаги алдовлар ва кўзбўямачиликлар…
Маълумигизким, неча ўнлаб йиллардан бери Россиянинг Биринчи канали орқали «Мўъжизалар майдони» телешоуси намойиш этиб келинади. Бошловчи ҳаммага маълум ва машҳур Леонид Якубович. Шоу ҳозирги кунда ҳам ўзининг миллионлаб мухлисларига эга. Афсуски, шу кунга қадар ҳақиқий шоуларнинг ягонаси деб ҳисобланган «Мўъжизалар майдони»да ҳам ғиж-ғиж ёлғон яширин экан…
Агар кузатган бўлсангиз, шоу давомида иштирокчилар уйидан олиб келган совғалар, жумладан, дудланган балиқ, ичимликлар, тузламалар ва ҳоказоларни шахсан Якубовичнинг қўлига совға сифатида топширишади. Аслида эса улар совғаларни уйдан олиб келишмас экан. Барчасини телешоу продюсерлари Москванинг ўзида сотиб олиб иштирокчининг қўлига топширишаркан. Шубҳасиз, бу ҳам янада кўпроқ мухлис орттириш, кўрсатувнинг ҳаққонийлигига одамларни ишонтиришга уринишдан бўлак нарса эмас.
Масалан, шоу иштирокчиларидан бири Михаил Майер шундай дейди:
— Мен студияга суратга олиш жараёнида иштирок этиш учун келгач, продюсерлар ўзлари олдиндан сотиб олиб сақлаб қўйган совғаларни Якубовичга топширишим, буни юртимдан олиб келганим ҳақида айтишимни талаб қилишган. Қолаверса, мени лўли деб таништиришган ва уларнинг талабига кўра, лўли кийимида чиқиб, бегона манзилни она юртим деб аташга мажбур бўлганман. «Сен томошабинларга Иркутскдан келдим деб айтасан, — дейишган ўшанда. — Мана сен гўё Иркутскдан олиб келган қўзиқорин, ўрмон мевалари. Буларни ҳамманинг кўз ўнгида Якубовичга совға сифатида тақдим этасан…»
Майли, нимаям қилардим. Кўрсатувда иштирок этдим, барабанни айлантирдим, иккита ҳарфни тўғри топдим. Менга плеер совға қилишди-ю, думимни тугишди. Ахир, мен асли Чуна шаҳриданман. Шу шаҳарда ўн йилдан бери истиқомат қиламан. Кутилганидек, юртимга келгач, шоуда ҳаммага ватаним Иркутск деб айтганим учун роса танбеҳ беришган…
Ярославлда яшовчи Иван Коптев исмли йигит ҳам шоу ҳақида ўз ҳақиқатларини баён этди.
— Шоу давомида масалан, Зина хола қайноқ карам шўрва пишириб келиб Якубовични сийлайди. Аслида Зина хола бу шўрвани тушида ҳам кўрмаган. Операторлар уйида пиширтириб келиб Зина холанинг қўлига топширишган.
Шахсан менинг ўзим иштирокчи сифатида она юртим Ярославлдан қуритилган нон бўлаклари (сухарики) ҳамда Василий Бахарев деган ҳаваскор рассомнинг картинасини олиб келгандим. Уларни тортиб олишди-ю, қўлимга турма маҳбуслари киядиган фуфайкани тутқазишди. Якубовичга шу кийимни совға қилишга мажбур бўлдим…
Қизиқ, бу билан ташкилотчилар, ижодий гуруҳ нимага эришади? Наҳотки, ёлғон барибир бир кун ошкор бўлишини ҳисобга олишмаса?..
Айни кунда ҳам томошабинларнинг кўпчилиги ҳатто студия иштирокчиларга чиқиши якунида тақдим этиладиган турли совғалар ҳақиқийми, ё иштирокчининг ўзини ўзи учун совға сотиб олишга мажбур этишганмикан?, деган шубҳа остида яшашмоқда. Ишқилиб, ҳар кимнинг ўзига инсоф берсин!
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди