Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг (23.05.2017 й. 2185-сонли) қарорига биноан, "Бозорлар, савдо мажмуалари ва уларнинг бўлинмаларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини ташкиллаштириш ҳамда назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом"га ўзгартиришлар киритилди.
Ҳужжатда бозорлар ва уларнинг бўлинмалари, шунингдек, аввал умумий рўйхатда келтирилган савдо мажмуалари ва уларнинг бўлинмалари даромад манбалари белгилаб қўйилди.
Бозорлар ва савдо мажмуаларини бошқариш тартиби тўғрисидаги тартибларига ҳам тузатишлар киритилди. Жумладан, Низомга сотувчилар, бозорлар ва савдо мажмуалари маъмуриятининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланди.
Маъмуриятнинг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, ўрнатилган савдо қоидалари талабларини бажармаслик, бозор ва савдо мажмуаларида савдо фаолиятини ташкил этиш қоидаларига риоя этмаслик каби қоидабузарликлар учун жавобгарлик меъёрлари белгилаб қўйилди.
Шунингдек, улар ижара тўловлари ва кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундирмаганлик учун ҳамда якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисида гувоҳномасиз жисмоний шахсларга стационар савдо шохобчаларини тақдим этганлик учун жавобгарликка тортилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?