Россиянинг Свердловск вилоятидаги Висимск қўриқхонаси ходимлари Феропонт номли донгдор айиқнинг рақсга тушганини видеога олди, деб хабар берди Darakchi.uz нашри.
Феропонт арчазорни хуш кўргани боис кўп вақтини ўша ерда ўтказади. Ходимлар нима учун айиқ аксарият вақтини арчазорда ўтказишини билиш учун дарахтга видеокамера ўрнатишди.
Видеокамера суратга олган кадрлар томоша қилинганда, Ферапонт у ерда рақсга тушиши маълум бўлди. Мазкур воқеа акс этган видео ижтимоий тармоқларда машҳурликка эришди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари айиқнинг рақсини юқори баҳолади.
Қўриқхона ходимлари айиқ ўзининг бу қилиғи билан мазкур ер унга қарашли эканлигини, хўжайин ўзи эканлигини билдирмоқчи бўлган. Бундай ҳолатда баъзи бир бўйи паст айиқлар дарахт устига чиқиб, ер уларники эканлигини дарахтни силкитган ҳолда билдиришади. Натижада бошқа айиқлар бу ернинг хўжайини улкан айиқ экан, деб ўйлайди.
Шу билан бирга, Ферапонт дарахтга ишқаланиши орқали ортиқча жунидан халос бўлади. Мутахассиснинг фикрича, маймоқ бир ўқ билан икки қуённи урган: у ўз ҳудудини белгилаган, елкасини қашлаган ва бир пайтнинг ўзида рақсга тушган.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?