21:52 / 31.05.2017
6 821

Краснодарда асалари қутилари ортилган автомобиль ағдарилиб, асаларилар одамларга ҳужум қилди

Краснодарда асалари қутилари ортилган автомобиль ағдарилиб, асаларилар одамларга ҳужум қилди
Краснодар-Новороссийск йўлида асалари қутилари ортилган автомобиль ағдарилиб, минглаб асаларилар озодликка чиқди, деб хабар берди Darakchi.uz нашри.

Асаларичилар айни пайтда бутун қолган қутиларни йиғиштирмоқда. ЙТҲ содир бўлган жойга махсус кийимсиз яқинлашиб бўлмайди. Чунки арилар яқинлашган одамга ҳужум қилади. Улар бир нечта кишини чақишга улгурди. Автофалокат содир бўлган жойда автомобиль тирбандлиги юзага келди. “Яндекс харита” орқали бўлиб ўтган воқеа юзасидан ҳайдовчи ва йўловчилар огоҳлантирилди, уларга ойналарни ёпиб ҳаракатланиш тавсия этилди. Бундан ташқари, йўлларда полициячилар навбатчилик қилмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Краснодарда асалари қутилари ортилган автомобиль ағдарилиб, асаларилар одамларга ҳужум қилди