00:10 / 01.06.2017
12 343

Опаси фоҳиша, акаси наркоман, укаси ўғирлик билан шуғулланган машҳурлар…

Опаси фоҳиша, акаси наркоман, укаси ўғирлик билан шуғулланган машҳурлар…
Халқимиз беш қўл баробар эмас, дейди. Бундан ташқари яна битта ҳақиқат борки, бирор бир оиладан кимдир машҳур бўлиб кетса, бутун насли у билан ғурурланиб юришади. Аммо шундай паллалар бўладики, битта оиладан ўғри ҳам, тўғри ҳам етишиб чиқади. Айрим дунё танийдиган машҳурлар борки, улар яқинларидан уялишади. Сабаби…

Голливуд юлдузи Лионардо Ди Каприонинг она бир, ота бошқа ўгай укаси Адам Фаррар ўғирлик билан шуғулланган. Аксига олиб, машҳур юлдузнинг келини ҳам қўли эгри бўлиб чиққан. Адам билан хотинининг “хобби”си катта супермаркетларни ўмариш бўлган.

“Евровидиние” мусобақасининг кашфиёти бўлмиш, айни дамда маълуму машҳур бўлган украиналик қўшиқчи Верка Сердючка (Андрей Данилко) ҳам оиласидан уялар экан. Чунки унинг ота-онаси жуда камбағал яшаган ва улар менга ҳеч нарса қилиб беролмаган, деб ҳисоблайди хонанда. Аслида-чи? Ҳозирда машҳурликка ва миллионларга эга, ўзини қирол оиласида туғилгандек ҳис этадиган хонанда ота-онасига молиявий томондан ҳеч қандай ёрдам бермайди. Энди, ўйланг-чи, ким-кимдан уялиши керак?

Яна битта “Евровидение”чи Сергей Лазерев акасидан ор қиларкан. Сабаби, Павел Лазерев гиёҳванд моддалари олди-сотдиси билан шуғулланади. Ҳатто бир гал гиёҳванд моддалари билан савдо қилгани ва яна бир гал ўспирин қизнинг номусига текканликда айбланган. 2014 йилда ҳибсдан чиққан Павел укасига “Энди одам бўламан, ишон”, деди-ю, бироқ кўп ўтмай автоҳалокатга учраб вафот этган.

Голливуднинг яна бир юлдузи, киноафсоналардан бири Алек Болдуиннинг укаси Даниел Болдуин машиналар ўғирлаш билан машғул бўлган ва қамоқ жазосини ҳам ўтаб чиққан.

Туркиялик машҳур хонанда Эбру Гундаш эса отасидан ор қиларкан. Сабабини онасига қилган зулмлкорлиги билан изоҳлайди. Эбру 20 йил отаси билан юзкўрмас бўлиб юрган. Токи битта телеканал, узоқ йиллардан бери битта дўконда ҳам ишлаб, ҳам яшаб юрган кимсанинг асли Рамзи Гундаш эканини ошкор этиб қўймагунча. Бу воқеа овоза бўлиб кетганидан сўнг Эбру отасига ёрдам қўлини чўзган, аммо барибир муносабатлари яхшиланмаган.

Америкалик таниқли қўшиқчи Мэрайя Кэрининг опаси Элисон Керри фоҳишалик билан шуғулланади. Мерая опасини бу йўлдан қайтариш учун кўп уриниб кўрган. Пул керак бўлса, мана олинг, дея сўраганини бериб турган ҳам. Бироқ, ўрганган кўнгил ўртанса қўймас, деганларидек, Элисон кўп ўтмай яна ўз ишига қайтган. Элисон одам савдоси билан шуғуллаганликда айбланган. Гиёҳванд моддаларга ўрганиб қолган. Бундан ташқари у ОИТС касалига ҳам чалинган.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Опаси фоҳиша, акаси наркоман, укаси ўғирлик билан шуғулланган машҳурлар…