date
views 7 162

Олимлар тузнинг организм учун қандай хавф туғдиришини маълум қилишди

Олимлар тузнинг организм учун қандай хавф туғдиришини маълум қилишди
Америкалик тадқиқотчиларнинг маълум қилишича, тузни озиқ-овқат маҳсулотлари билан ҳаддан зиёд кўп истеъмол қилиш қатор касалликлар ва ҳатто эрта ўлим ҳолатига ҳам олиб келиши мумкин. Бу ҳақида "Кун" нашрида маълум қилинди.

Туз айниқса инсоннинг юрак-қон томир тизими учун хавфлидир.

Баъзи ташкилотлар қадоқларда тузнинг миқдори ва унга бўлган суткалик эҳтиёж фоизи аниқ кўрсатилиши учун озиқ-овқат гигантлари билан фаол кураш олиб боришади. Ҳозирча камдан-кам ишлаб чиқарувчилар бундай шартларга кўнишади - булар асосан эко-маҳсулот ишлаб чиқарувчи компаниялардир.

Таъкидлаш жоизки, тузга бўлган суткалик эҳтиёж 5 граммни ташкил қилади. Бироқ бу нормага ҳамма ҳам риоя қилавермайди. Колбаса, пишлоқ, нон, печеньелар - ҳаммасида туз бор. Олимларнинг фикрича, фаст-фуд маҳсулотларидан воз кечиш туз истеъмолини меъёрга келтиради.

Туз миқдори юқори бўлган маҳсулотлардан воз кечилса, юрак-қон томир тизими касалликларидан ўлим ҳолатини 18 фоизга камайтириш имконини беради. Таъкидлаш жоизки, натрий хлориддан тўлиқ воз кечиш ҳам мақсадга мувофиқ эмас.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олимлар тузнинг организм учун қандай хавф туғдиришини маълум қилишди