00:02 / 02.06.2017
10 602

Ислом Каримов: “Шароф Рашидов мустақиллик пойдеворига муносиб ғишт қўя олган арбоблардан эди”

Ислом Каримов: “Шароф Рашидов мустақиллик пойдеворига муносиб ғишт қўя олган арбоблардан эди”
Cовет Иттифоқи даврида Ўзбекистонни 24 йил давомида бошқарган давлат арбоби Шароф Рашидовнинг 100 йиллик юбилейи нишонланмоқда, деб ёзмоқда “Ҳуррият” нашри. Шу муносабат билан эълон қилинган мақолада совет замонида “шарофрашидовчилик” деган ёрлиқ билан уюштирилган кампания асоссиз экани ва бу қатағон тўлқини миллатнинг етук фарзандларини йўқ қилишга қаратилгани таъкидланади.

Қайд этилишича, ҳамма нарса, ҳатто игна олиш учун ҳам Марказнинг рухсати талаб этилган замонларда Шароф Рашидов жуда катта ишларни амалга оширган. Айни чоқда, мақолада Шароф Рашидовнинг миллий масалада қусурлари ҳам бўлгани, ўз халқи манфаатларига жабр қилиб бўлса-да, Марказ билан муросага боргани айтилади. Мақолада Ўзбекистоннинг марҳум президенти Ислом Каримовнинг “Биз бугун тўлиқ ишонч билан айта оламизки, Шароф Рашидов мустақиллик пойдеворига муносиб ғишт қўя олган арбоблардан эди” деган фикри келтирилади.

Манба: 1news.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ислом Каримов: “Шароф Рашидов мустақиллик пойдеворига муносиб ғишт қўя олган арбоблардан эди”