
Аёлнинг жиндан илтимоси
Бир аёл Алоуддиннинг сеҳрли чироғини топиб олиб, уни ишқалаган экан ичидан жин чиқиб: «Амрингизга мунтазирман!» — дебди.
Аёл жинга буйруқ бериб: «Шундай қилгинки, мен эримнинг кўз қувончи бўлай: эрталаб турганда биринчи бўлиб менга қарасин, ухлашдан олдин охирги кўргани ҳам мен бўлай, мени ўйлаб кечалари ухлолмай чиқсин, хаёли фақат менда бўлсин», — дебди. Бу гапларни эшитган жин аёлни самсунг телефонига айлантириб, унга телеграмм ўрнатиб қўйибди.
***
Тошбақанинг уйи ёнса…
Тошбақа барга кириб зўрға бармен столига яқинлашиб:
— Бармен бир стакан сув бер, — дебди.
Бармен сувни берса, олиб бардан чиқиб кетибди.
Эртасига яна кириб, бир стакан сув олиб чиқиб кетибди. Учинчи куни кириб яна бир стакан сувни олиб чиқиб кетаётган экан бармен қизиқиб сўрабди:
—Нега доим сувни ичмасдан олиб чиқиб кетяпсан?
Тошбақа:
—Ҳозир тушунтиришга вақт йўқ, уйим ёнмоқда, – дебди.
***
Беш яшар қизчанинг турмуш ҳақидаги тушунчаси
Беш яшар болакай тенгдош қизчадан сўради:
— Катта бўлгач, менга турмушга чиқасанми?
— Йўқ.
— Нега?
— Бизнинг оиладагилар фақат ўз яқинлари билан турмуш қуришади. Масалан, бобом момомга, дадам ойимга, тоғам янгамга уйланишган!
Манба: Hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар