16:31 / 03.06.2017
8 385

Тошкент вилоятида автомобиль олиб қочиш, ўғрилик ва талончилик билан шуғулланган вояга етмаган шахслар ушланди

Тошкент вилоятида автомобиль олиб қочиш, ўғрилик ва талончилик билан шуғулланган вояга етмаган шахслар ушланди
Ўртачирчиқ туманида истиқомат қилувчи 2000 йилда туғилган вояга етмаган Рухшод Тиркашов (исмлари ўзгартирилган) муқаддам жиноят содир этганлиги боис жавобгарликка тортилган бўлса-да, бундан хулоса чиқармай ўзгаларнинг мол-мулкини яширин равишда талон - тарож қилишга уринади, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.

У жиноий шериги 2001 йилда туғилган Комил Буриев билан жиноий тил бириктириб, Ўртачирчиқ туманида яшовчи Меҳроб Ворисовга тегишли “ВАЗ-2102” русумли автомашинани олиб қочиб кетган. ИИБ ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида машина олиб қочарлари тезда ушланган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида ушбу гуруҳ томонидан илгари ҳам автотранспорт воситасини олиб қочиш, ўғрилик ва талончилик каби жиноятлар содир этилганлиги аниқланган. Бу жиноий ҳаракатларга 2000 йилда туғилган Илхом Ёқубов ҳам жалб этилган.

Жумладан, Комил Буриев ва Илхом Ёқубовлар томонидан жорий йилнинг 14 май куни Тўйтепа шаҳри Тошкент йўли кўчасида жойлашган нотариус биноси яқинида эшиклари очиқ ҳолатда турган сариқ рангли “ВАЗ 21011” русумли автомашинани олиб қочиб кетишган.

Ҳозирда ушбу вояга етмаганларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилоятида автомобиль олиб қочиш, ўғрилик ва талончилик билан шуғулланган вояга етмаган шахслар ушланди