Тошкент шаҳар ИИББ коллеждошлари томонидан калтакланганидан сўнг ҳаётдан кўз юмган Жасурбек Иброҳимов иши юзасидан расмий ахборот берди, деб ёзмоқда Кун.уз сайти.
«2017 йил 3 май куни тахминан соат 14:00 ларда Яшнобод тумани ҳудудидаги 145-мактаб олдида Жасурбек Махамад ўғли Ибрагимовга нисбатан оғир тан жароҳатлари етказилганлиги ҳолати юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) аломатлари билан 1999 йилда туғилган Исломбек Абдужамилович Тулагановга нисбатан мавжуд бўлган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилган хабарномада.
Ҳозирда бошқа шахсларнинг мазкур жиноятга алоқадорлиги текширилмоқда.
Тергов ҳаракатлари юзасидан қўшимча маълумотлар бериб борилади.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентдаги Боровский номидаги коллежнинг 2-курсида таълим олувчи Жасурбек Иброҳимов 1 июнь куни касалхонада вафот этди.
Маълумотларга кўра, у 3 май куни коллеждошлари томонидан қаттиқ калтакланган, шундан сўнг касалхонага тушган.
Шифокорлар жабрланувчини беш марта операция қилган, бироқ унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.
Айни вақтда калтаклаган безориларни жазолашни сўраб петиция бошланган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)