2017 йилнинг 4 июнь куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Бош вазири Тереза Мейга Лондон шаҳридаги террорчилик ҳужуми оқибатида инсонларнинг қурбон бўлгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор этди, деб ёзади Кун.уз сайти.
«Биз ҳеч қанақасига оқлаб бўлмайдиган бундай ғайриинсоний ва шафқатсиз ҳаракатни қаттиқ қоралаймиз ҳамда халқаро ҳамжамият билан биргаликда мазкур жиддий таҳдидга қарши муросасиз курашни давом эттиришга тайёрмиз», - дейилган Ўзбекистон президентининг ҳамдардлик мактубида.
Давлат раҳбари «ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўради ҳамда жароҳат олганларга тез фурсатларда соғайиб кетишларини тилади».
4 июнга ўтар кечаси Лондон кўпригида автофургон пиёдалар устига юриши, кейин унинг ичидаги шахслар чиқиб, одамларга пичоқ билан ҳамла қилиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлиб, 48 киши жароҳатланди. Британия ҳукумати ҳодисани теракт деб атади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)