
Тошкент вилояти Зангиота туманидаги “Ҳамд” жоме масжидига келган Шокир Аҳмаджоновнинг “Спарк” машинаси ўғирлаб кетилган.
“Ҳуқуқ” нашрига таяниб Hordiq.uz сайти ёзишича, айбдорларни топишда эса масжид ҳудудига ўрнатилган камера асқотган. Камера ёзувлари кўздан кечирилганда икки йигит калит танлаш йўли билан машинани очиб, олиб қочиб кетгани аниқланган.
Маълум бўлишича, ушбу жиноятни 2000 йилда туғилган Абдусахий Султонов вояга етмаган укаси Абдусалом билан содир этган.
Зангиота тумани прокурори Бахтиёр Бабаджановга кўра, кейинги пайтларда бир қатор жиноятлар кузатув камералари ёрдамида фош этилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар