
Жорий йилнинг 8-9 июнь кунлари Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммити бўлиб ўтади. Унда ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари ҳам иштирок этади, деб ёзади “Qalampir.uz” сайти.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ана шу саммитда иштирок этиш учун қўшни мамлакатга ташриф уюштириши кутилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Қозоғистон Республикасининг ШҲТга раислиги доирасида ҳамда жорий йил 8-9 июнь кунлари Остона шаҳрида Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишини муваффақиятли ўтказиш бўйича унинг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан 22-23 март кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлган эди.
Кейинроқ, 29 апрель куни эса амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлган ва Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашган эди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.