09:48 / 06.06.2017
7 261

Ўзбекистон Президенти Афғонистонга ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Президенти Афғонистонга ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанига ҳамдардлик мактуби йўллаб, унда Кобул шаҳридаги дафн маросими чоғида содир этилган бир нечта портлашлар оқибатида кўплаб бегуноҳ инсонларнинг нобуд бўлгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилганини билдирди, деб ёзади Газета.uz сайти.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, давлат раҳбари ҳамдардлик мактубида марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия ва ҳамдардлик изҳор этди. Жароҳат олганларнинг тез муддатларда соғайиб кетишини тилади.

3 июнь шанба куни Кобулдаги қабристонда Афғонистон парламенти юқори палатаси аъзоси Салим Изадиарнинг Кобулдаги намойишлар вақтида ҳалок бўлган ўғлининг дафн маросими вақтида бир неча маротаба портлаш содир этилди. Натижада 18 киши ҳалок бўлди, 12 киши жароҳатланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон Президенти Афғонистонга ҳамдардлик билдирди