Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятида ҳудудда ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, одамларни турли диний оқимлар таъсиридан асраш тўғрисида ўз фикрини билдириб ўтди, деб ёзади Hordiq.uz сайти.
“Биз, умуман, кўп жойларда жаҳолатга қарши маърифат ташаббуси билан чиқаяпмиз. Исломни ўргатиш, ўрганишни тарғиб қилаяпмиз. Ислом нурли ҳаёт, дегани. Исломни рўкач қилиб террорчи бўлиш, бошқа оқимларга кириш андижонликларга ҳам, ўзбекистонликларга ҳам ярашмайди”, деди Ўзбекистон раҳбари.
“Бошқа оқимга кирса, менинг болам эмас, қўшнининг боласи, бошқа районнинг боласи деймиз. Ёки бошқа вилоят боласи, деймиз. У Ўзбекистон фуқароси-ку!”, деди Шавкат Мирзиёев.
Ўзбекистон Президенти Андижон дин пешволарига мурожаат қилиб, қуйидагиларни айтди: бешта маҳаллада 20-30 та адашган бўлса, мисол учун, ҳисоб-китоби бор. Йигирматадан бештаси ашаддий, улар қайтмайди. Улар билан шуғулланиш керак эмас, Ўзбекистон фуқаролигидан чиқариш керак. Бизга керак эмас. Мен (Ўзбекистон фуқаролигидан) чиқаришга тайёрман.
“Энди оқни оқ, қорани қора, дейдиган вақт келди. Кимгадир ёқмаса, ким агар иккита стулда ўтираман деса, унақа мулла бизга керак эмас. Давлат давлатчилигини қилади. Қонун устуворлигини таъминлашга, худога шукур, менинг қурбим ҳам етади, билимим ҳам етади, имкониятим ҳам етади”, деди Шавкат Мирзиёев.
Президентнинг айтишича, ҳар бир одамнинг юрагида, виждонида эътиқоди бўлиши керак. Агар эътиқодига муносиб бўлиб Ватанига хизмат қилса, у ватанпарвар бўлади. “Агар у эътиқодсиз бўлиб, чаласавод бўлиб, хиёнат қилиб, иккита стулда ўтирса, у давлат кетиб, бу давлат келса, “акромийлар” келса, уларнинг найрангига ўйнайман, деса, унақалар менга ўтмайди”, деди Шавкат Мирзиёев.
Ўзбекистон раҳбари таъкидлашича, агар эртанги кунда тинчлик керак бўлса, ўша ашаддийсини Ўзбекистон фуқаролигидан чиқаришга менга таклиф беради, адашганларни илми билан, билими билан, эътиқоди билан, ҳаётдаги намунаси билан бу кўчага ўтказилади. Ё айтади: “ўртоқ районнинг ҳокими, бунга жой бер, ер бер, ҳовли бер. Ўзи асли ажабтовур одам экан, сани ноинсоф, адолатсизлигинг учун, у ишсизлиги учун шундай бўлиб юрибди”.
“Уям тўғри. Биздаям хато бор. Ижро органларидаям хато бор. Иккинчидан, ман охирги марта Шайхонтоҳур туманидаги гапимни эшитган бўлсанглар, битта адашганнинг бешта қариндоши бор. Биз ўша бешта қариндошниям ашаддий душман қиламиз: тўйга чақирмаймиз, маросимга чақирмаймиз. Пишиллаб айтамиз: у фалончининг акаси, ўғли, деб. “Чақирма уни”, дейди. Уларда нима айб? Уларда нима айб? Уни дўст қилишимиз керак, уни чақиришимиз керак. Уни маърифатга чақиришимиз керак. Зора у нарёғда юрганга таъсир қила олса. Ана шуни кўндаланг қўядиган соати келди”, деди Шавкат Мирзиёев.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг ўша мажлисда айтишича, турли оқимларга кириб қолганларни ўзимизга қайтариш — бу осон иш эмас. Қийин иш. Лекин буни қилишимиз керак. “Сизнинг топшириғингиз билан Шайхонтоҳур туманидаги ишларимиз натижа берди. Самара берди. Очиқ-ойдин самара берди. Биз буни қилсак бўлар экан. Буни қиламиз ҳам. Сизнинг ёнингизда турамиз, халқ биз билан бўлади, уларни ўзимизга қайтарамиз. Қайтмайдиганини очиқ-ойдин айтиб берамиз. Бунга бизнинг кучимиз ҳам етади, илмимиз ҳам етади, тажрибамиз ҳам етади.
Имомларимизнинг салоҳияти ҳам шуни кўтаради. Янги тизимни қилиб олдик. Бу тизимда ҳаммамиз қўлимизни қўлимизга бериш ишлаймиз ва уддасидан чиқамиз”, деди муфтий.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий сайти ёзишича, муфтий Усмонхон Алимов, шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг бир қатор уламолари ҳам Андижон вилоятида жамоатчилик билан мулоқот ўтказмоқда.
Хусусан, муфтий ҳазратлари имом-хатиблар адашган оқимларга мойиллиги бўлган шахслар билан бирма-бир мулоқот қилиб, уларга ақидапараст оқимларнинг нотўғри ва янглиш эътиқодларини Қуръони карим, ҳадиси шариф ва уламоларнинг қувватли далиллари асосида тушунтириш ишларини янада жадаллаштишни топширдилар. Шунингдек, бундай кишиларни жамиятга қайтариш, уларнинг одамлардан ажраб қолмасликлари чорасини кўриш лозимлиги, ўзининг қилган ишидан пушаймон бўлиб, афсус-надомат чекаётганларига руҳий тасалли бериб, ҳаётда ўз ўрнини топиб кетишларига кўмаклашиш зарурлигини таъкидладилар. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?