Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Марказий Осиё бўйлаб сафарга отланмоқда. Сафари давомида у Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистонга ташриф буюради, деб ёзмоқда Qalampir.uz сайти.
Эртага, 8 июнь куни БМТ Бош котиби Шанҳай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Остонага учади.
10 июнь куни эса Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашади. Куннинг иккинчи ярмида Нукусга бориб, Орол денгизидаги кемалар қабристонига ташриф буюриши режалаштирилмоқда.
Маълумот ўрнида, Антониу Гутерриш 1949 йилнинг 30 апрелида Португалиянинг Лиссабон шаҳрида таваллуд топган. Португалия давлат арбоби. Жорий йилнинг 1 январидан БМТ Бош котиби лавозимида фаолият юритмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади