Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммадов аҳоли учун мавжуд ижтимоий имтиёзларни самарасиз деб атади ва барча имтиёзларни бекор қилишни талаб қилди. Унинг фикрича, ижтимоий ёрдам манзилли бўлиши, яъни ким муҳтож бўлса, ўша фуқарога тақдим этилиши керак. Туркманистон давлат ахборот агентлигининг хабар қилишича, президент имтиёзлар тизимини ислоҳ қилиш бўйича таклифни ишлаб чиқиш вазифасини бош вазир ўринбосари Бяшиммурат Хожамаммедовга топширган, деб ёзади Кун.уз нашри.
Маълумки, Туркманистоннинг биринчи президенти Сапармурат Ниёзов 1993 йилда фуқаролар учун имтиёзларни жорий қилган, шундан буён, аҳоли ичимлик суви, газ ва электр энергиясига ҳақ тўламас эди.
Туркманистон раҳбари молиявий-иқтисодий соҳа бўйича ўтказган йиғилишда, молия ва иқтисод йўналишларига жавоб берувчи масъулларни танқид қилиб, уларга ҳайфсан эълон қилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади