2017 йилнинг 05 июнь куни, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тунги тадбир давомида, Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган «Playstation PS3» компьютер орқали хизмат кўрсатиш шахобчаси тунги соат 00:30 ларда фаолият юритиб, фуқароларга хизмат кўрсатиб ишлаётганлиги аниқланган.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан юқорида қайд этилган хизмат кўрсатиш шохобчасининг раҳбари, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2015 йил 18 февраль кунидаги 146–сонли қарорига асосан, Тошкент шаҳар ҳудудидаги интернет клуб ва бошқа компьютер орқали хизмат кўрсатиш шохобчаларининг фаолияти тунги соат 21:00 га қадар белгиланганлиги ҳақида бир неча маротаба огоҳлантирилган.
Мазкур қарор талаблари бажарилмаганлиги сабабли, ушбу шохобча раҳбари Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 194-моддаси (ички ишлар ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан маъмурий жавобгарликка тортилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади