
Мижозларга ўз товарларини етказиб беришда ташкилотлардан ташиш учун лицензия талаб этишади. «Налоговые и таможенные вести» газетасининг махсус мақоласида тажрибали мутахассислар бундай талабнинг нима учун ноўрин эканини тушунтириб беришди.
Муаллифлар етказиб бериш ва ташиш ўртасидаги фарқни аниқ-равшан қилиб тушунтириб беришган. Юридик нуқтаи назардан етказиб бериш — бу сотувчининг ўз товарини ҳаридорга етказиб бериш бўйича мажбуриятини бажаришига киради. Ташиш эса юкни транспорт воситасида ташиш билан боғлиқ бўлиб, юкка нисбатан ташувчининг мулкий ҳуқуқи мавжуд эмас, яъни у учинчи шахснинг товари саналади.
Муаллифларнинг позицияси – лицензияни фақат юк ташиш учун олиш керак.
Текширувчиларнинг барчаси ҳам ушбу нуқтаи назарни маъқулламаслиги мумкин. Аммо хатто назоратчи органларнинг орасида ҳам бу борада ягона қараш мавжуд эмас. Шу боис келиб чиқиши мумкин бўлган даъволарнинг даражасини минималлаштириш учун муаллифлар шартномаларни имзолаш бўйича тавсияларни ишлаб чиқишди.
Мақоланинг тўлиқ матни билан бу ерда танишиш мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар