Халқ таълими вазирлиги томонидан “Энг яхши чет тили фани ўқитувчиси ” кўрик-танлови ўтказилмоқда.
Бу ҳақда вазирлик расмий сайтида маълум қилинган. Кўрик-танловда умумтаълим мактабларида фаолият кўрсатаётган инглиз тили фани ўқитувчилари қатнашиши мумкин.
Танлов уч босқичда ўтказилади:
1-босқич – шу йилнинг 5-15 июнь кунлари ўтказилиб, унда иштирокчилар “What are the essential ingredients for effective teaching and effective learning?” (“Самарали ўқиш ва ўқитишнинг муҳим таркибий қисмлари нималардан иборат?”) мавзусида эссе билан қатнашади;
2-босқич - жорий йилнинг 10 июль санасига қадар бўлиб ўтади. Унда биринчи босқичдан муваффақиятли ўтган иштирокчиларнинг дарс ишланмаси (Lesson planning) ва видеодарси (videolesson) ҳудудий халқ таълими бошқарув идоралари ҳузуридаги махсус комиссия томонидан кўриб чиқилади. Ушбу босқичда чет тили ўқитувчиларининг дарс бера олиш маҳорати (методикаси) баҳоланади.
3-босқич – якуний республика босқичи жорий йилнинг 4-20 сентябрь кунлари ўтказилиб, унда иштирокчилар умумевропа компетенциялари CEFR талаблари доирасида APTIS тест синовларида иштирок этади.
Тест-синовларида юқори натижа кўрсатган иштирокчилар натижалари 1- ва 2-босқичдаги натижалар билан бирга умумлаштирилади ва улар орасидан ғолиблар танланади.
Кўрик-танлов ғолиблари 2018 йилда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ривожланган хориж давлатидаги нуфузли олий ўқув юртида малака ошириш имкониятига эга бўладилар.
Қўшимча маълумотлар учун телефон: 0(371)239-40-97
Танлов Низоми ва унда иштирок этиш шартлари билан танишиш. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди