
2017 йилнинг 07 июнь куни Тошкент шаҳри ҳудудида 2 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисасида 1 нафар шахс тан жароҳати олган, 1 нафар шахс вафот этган.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳуқуқбузарликлари:
2017 йилнинг 07 июнь куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 3645 та қоидабузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 923 тасини қўпол турдаги, 8 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 2017 йил 07 июнь куни жами 1140 та ҳуқуқбузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 641 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсинмасдан ҳаракатланиш, 499 тасини белгиланган меъёридан юқори тезликда ҳаракатланишни ташкил этади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар