Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси республикадаги барча ўрта махсус, касб-ҳунар коллежи ўқувчилари учун танлов эълон қилди. Танловга бугундан старт берилди ва интернет тармоғидаги www.tanlov.yk.uz сайти орқали бўлиб ўтади, деб ёзади Кун.уз нашри.
Танловда ғолиб чиққан иштирокчилар қуйидаги совринлар билан тақдирланади:
1-ўрин: Республика ҳудудидаги ўқув марказларидан бирида учта фандан кўпи билан бир йиллик бепул ўқиш учун сертификат;
2-ўрин: Республика ҳудудидаги ўқув марказларидан бирида иккита фандан кўпи билан бир йиллик бепул ўқиш учун сертификат;
3-ўрин: Республика ҳудудидаги ўқув марказларидан бирида битта фандан кўпи билан бир йиллик бепул ўқиш учун сертификат.
Ўқув маркази ғолиб томонидан танланади. Бунда ғолиб бўлган ўқувчи таҳсил олмоқчи бўлган олий таълим муассасасига кириш имтиҳонларидаги тест синовлари ўтадиган фанлар бўйича қўшимча тайёрлов амалга оширилади.
Ғолибларга ўз хоҳишига биноан бепул ўқиш учун берилган сертификат ўрнига мукофот сифатида Lenovo Core i5 ноутбуги (1-ўрин), Samsung Galaxy Tabe планшети (2-ўрин), Xiaomi RedMi Pro смартфони (3-ўрин) берилиши мумкин.
Шунингдек, ғолиблар ўз ихтиёри бўйича бепул ўқиш ҳуқуқини бошқа шахсга ҳам ўтказиши мумкин.
Танлов ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, улар ўртасида халқаро ва миллий меҳнат стандартларининг моҳиятини тарғиб қилиш, шу орқали фаол фуқаролик позициясига эга бўлган авлодни тарбиялашга ҳисса қўшиш мақсадида ўтказилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди