17:29 / 13.06.2017
6 168

Сурхондарё божхоначилари томонидан телефонида беҳаё видеоларни сақлаган йўловчилар фош этилди

Сурхондарё божхоначилари томонидан телефонида беҳаё видеоларни сақлаган йўловчилар фош этилди
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси вилоятнинг чегара-божхона комплекслари ва постлари орқали ўтаётган айрим йўловчилар томонидан содир этилган қоидабузарликлар ҳақида хабар берди, деб ёзмоқда “UZ24” нашри.

“Сариосиё” темир йўл чегара божхона пости орқали ҳаракатланаётган хорижлик 20 ёшли фуқаронинг қўл юклари орасидаги телефони божхона кўригидан ўтказилганда, унинг хотирасида 26 дона беҳаё мазмундаги роликлар мавжудлиги аниқланди.

Фуқаро бу телефон унинг шахсий мулки, унда сақланаётган маълумотлар тўғрисида ўзи жавобгар эканлиги, бундан ташқари Ўзбекистонда порнографик материаллар тақиқланганлиги ҳақида биринчи марта эшитаётганлигини эътирозли оҳангларда таъкидлади. Аммо қонунни билмаслик жавобгарликдан озод этмайди.

Суд қарорига кўра Н.Кибриё Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 189-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унинг 1 миллион 200 минг сўмга баҳоланган “Samsung Galaxy J3 Duos” русумли телефон аппаратидаги беҳаё тасвирлар мутахассис томонидан тозалангач, давлат эгалигига ўтказилиши кўрсатилди.

Яна бир ҳолатда Сурхондарё божхона масканларидан транзит тарзида ўтаётган 42 ёшли чет эл фуқаросининг қўл юклари соҳа ходимлари томонидан текширилганда, ушбу йўловчининг телефон хотирасида 506 дона беҳаё видеолавҳалар болиги аниқланди. Суд қарори билан тегишли жазога тортилган фуқаронинг беҳаёликка йўғрилган телефони хотираси тозалангандан сўнг, давлат эгалигига ўтказилиши белгиланди.

Ушбу мазмундаги 98 дона видеороликларни ўз телефонида сақлаб келаётган ҳамюртимиз Б.Лочин “Москва-Термиз” рейси билан Сурхондарёга учиб келганида, божхоначилар томонидан тўхтатиб қолинди. Телефон аппаратидаги порнографик материаллар ҳақида сўралганда, Б.Лочин бир муддат илгари 2 минг Россия рублига телефон сотиб олганини ва ушбу телефон аппаратидан шу вақтга қадар ўзи билан бир қаторда бошқа танишлари ҳам фойдаланиб келганлигини таъкидлади. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 130-моддаси 3-қисми аломатлари билан жиноий иш қўзғатилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сурхондарё божхоначилари томонидан телефонида беҳаё видеоларни сақлаган йўловчилар фош этилди