18:07 / 13.06.2017
6 953

Тошкент шаҳрида 11 июнь куни 8 та маст ҳолда транспорт воситасини бошқарган шахс аниқланди

Тошкент шаҳрида 11 июнь куни 8 та маст ҳолда транспорт воситасини бошқарган шахс аниқланди
2017 йилнинг 11 июнь куни, Тошкент шаҳри ҳудудида 5 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисасида 4 нафар шахс тан жароҳати олган, 1 нафар шахс вафот этган, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳуқуқбузарликлари:

2017 йилнинг 11 июнь куни, Тошкент шаҳар ИИББ ЙПХ инспекторлари томонидан жами 2306 та ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 559 тасини қўпол турдаги, 8 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 2017 йил 11 июнь куни жами 1175 та ҳуқуқбузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 589 тасини светафорнинг таъқиқловчи чироғига бўйсинмасдан ҳаракатланиш, 586 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент шаҳрида 11 июнь куни 8 та маст ҳолда транспорт воситасини бошқарган шахс аниқланди