Бугун, 13 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг ҳозирги аҳволи, муаммолар ва истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеовелектор йиғилиши бўлиб ўтди, деб ёзмоқда Qalampir.uz сайти.
Йиғилишда Олий Мажлис палаталари раҳбарлари, Бош вазир, Судьялар олий кенгаши аъзолари, Олий суд раиси, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари, вилоят, туман ва шаҳар судлари судьялари иштирок этди.
Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.
Айни кунда судьяларнинг ўзи жиноятга қўл уриб, таъмагирлик ва коррупция авж олишига замин яратиб бераётганлари Президент назаридан четда қолгани йўқ.
"Шу борада баъзи рақамларга эътиборингизни қаратмоқчиман. Жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида 7 нафар судья жиноятга қўл урган. Мисол учун, Андижон вилояти Хўжалик суди раисининг ўринбосари Абдуллаев фуқаро Нуралиевдан 150 минг АҚШ доллари олаётган пайтда ушланди. Андижонликлар, нимага элни йиғиб, бутун жамоатчиликни тўплаб, бундай иллат бизнинг Андижонда бўлмайди энди, бу ноинсоф экан, деб айтмайсизлар! Нимага?!", деди давлат раҳбари.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин