11:49 / 14.06.2017
6 327

Чимёнда йўқолган одам 1 кундан кейин топилди

Чимёнда йўқолган одам 1 кундан кейин топилди
Жорий йилнинг 10 июнь куни соат 17:40 да Бўстонлиқ тумани “Чимён” воҳасида Тошкент шаҳрида яшовчи икки фуқаро тоққа сайр қилиш мақсадида чиқишган. Саёҳат давомида улардан бири пиёда қайтаётган вақтида йўлдан адашиб қолгани маълум бўлди.

Олинган маълумотга асосан, Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Тез ҳаракат қилиш махсус отряди қутқарувчилари томонидан зудлик билан қидирув-қутқарув ишлари олиб борилди ва натижада 11 июнь куни соат 06:00да йўқолган фуқаро қутқарувчилар томонидан топилган ва яқин аҳоли яшаш пунктига олиб тушилган.

Фуқарога зарурий тиббий ёрдам кўрсатилди, унинг соғлигига хавф йўқ, дейилади ФВВ Ахборот хизмати хабарида.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Чимёнда йўқолган одам 1 кундан кейин топилди