2017 йилнинг 13 июнь куни тахминан соат 15:30 ларда, Суннатилла Шухратович Қобилов, товламачилик йўли билан мулкий манфаатдор бўлиш мақсадида, Яшнобод тумани ҳудудида жойлашган «Авиасозлар» дехқон бозорида бўла туриб, ўзини прокуратура ходими деб таништириб, жабрланувчини мулкий манфаатлар беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиб, фуқаро Шерматов Хасандан бир неча маротаба турли миқдордаги чет эл валютасини олиб келган. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар ИИББ» хабар берди.
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Қобилов жабрланувчидан навбатдаги 200 АҚШ доллари миқдордаги пул маблағларни Яккасарой тумани ҳудудида олаётган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан, Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик, яъни ўзгадан мулкни беришни талаб қилиш, жабрланувчини ўз мулкини беришга мажбур қиладиган шаротига солиб қўйиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.
Қобиловга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилия ва исмларнинг ҳар қандай ўхшашлиги тасодифий ҳарактерга эга. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин