Фарғонанинг қўқон шаҳрилик Т.А. “Туркистон” кўчасида жойлашган уйи олдида турли буюмларни сотиб олиш билан шуғулланувчи номаълум олиб-сотарга 5 турдаги сариқ металлдан ясалган заргарлик буюмларини 4 млн сўмга сотади. Олибсотар сўм ўрнига унга 520 АҚШ долларига тенг жами 26 дона 20 АҚШ доллари купюрасини беради.
Республика ИИВ матбуот хизмати хабар қилишича, жабрланувчи мазкур АҚШ доллари купюраларининг ҳақиқийлигига шубҳа қилиб, ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилган. Аризани ўрганиш жараёнида ўтказилган техник экспертиза хулосасига кўра, “26 дона 20 АҚШ долларилик купюралар пул билетини ишлаб чиқарувчи давлат корхоналарида тайёрланмаганлиги” маълум бўлган.
Кўрилган тезкор тадбирлар натижасида жиноятчи Самарқанд шаҳрилик 1953 йилда туғилган Г.Н. эканлиги аниқланган ва ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 176-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Манба: «Кун.уз» “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин