9 236
Собиқ советлар доҳийларидан бири Леонид Ильич Брежневнинг энг суюкли аёллари ким эди?..
Брежневни эслаганда, кўпчилик кекса, аранг оёқда турса ҳам минбарда нутқ сўзлаётган, икки кўкси орден-медаллар шодасига бурканган, тили ғўлдираб қолган одамни тасаввур этади. Бироқ Брежнев ҳам қачонлардир ёш бўлган, аёллар билан муносабат юритган. Аммо у аёллар орасида собиқ бош котибнинг суюклилари бармоқ билан саноқли эди…
АННА
Сочида ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларигача Анна Шалфеева деган аёл истиқомат қилган. У маҳаллий филармония хонандаси эди. Брежнев Анна билан Улуғ Ватан уруши йиллари танишган. Ўшанда Анна Васильевна концерт бригадаси таркибида жангчилар руҳиятини кўтариш, уларнинг маданий дам олишини таъминлаш мақсадида ташкил этилган концертларда фаол иштирок этарди. Ана ўшанда Брежнев полк командирининг сиёсий ишлар бўйича ўринбосари эди. Аннани кўрди-ю, овозини ҳам, ўзини ҳам ёқтириб қолди. Шундай концертлардан бири якунлангач, Аннани офицерлар ошхонасига киришга таклиф этишган. У ҳайрон бўлган-у, ошхонага кирган. Уни кузатиб келган офицер эса шундай деган:
— Илтимос, чиқиб кетиб қолманг, ҳозир бу ерга Брежнев киради…
Улар учрашишган ва кейинчалик ажралишмаган. Леонид Ильич Аннани кўплаб концертлари пайтида кузатиб борган.
— Леонид Ильич, — дея эслаганди Анна. — Кўплаб қиз-жувонларни севган. Лекин унга хонанда қизлардан кўра, ҳамширалар кўпроқ ёқарди….
Анна урушдан кейин генерал, собиқ совет иттифоқи қаҳрамонига турмушга чиқди. Лекин Брежневни ҳам хафа қилмади. Орадан қисқа вақт ўтгач, генерал билан ажрашиб кетди. Сабаби, генерал унга қўшиқ айтишни тақиқлаб қўйган, Анна учун эса қўшиқ ҳаётдек муҳим эди…
Анна Васильевна эридан воз кечгандан кейин ҳам Брежнев билан учрашишдан тийилмади. Ҳар гал Леонид Ильич Сочига дам олиш учун келганда, улар албатта учрашишар, Брежневнинг муолажалари тугагунча бирга бўлишарди. Бахтга қарши орадан бир неча йил ўтгач, муносабатларга нуқта қўйилди. Аннага эсдалик бўлиб бирга тушган суратлари қолди холос.
Анна Васильевна бир хонали коммунал квартирада яшарди. Қўшнилари пиёнисталар бўлгани учун тинчлик деярли йўқ эди. Бир куни дугоналаридан бири унга маслаҳат солди.
— Ҳой, кўзингни оч, Брежневга хат йўлла ва квартира сўра!..
Бу маслаҳат устида Анна анча вақт ўйлади. Иккиланаверди. Бироқ пиёниста қўшнилари жонига тегишда давом этарди. Бир куни Анна ҳақиқатан Брежневга хат ёзди. Конверт ичига эса хат билан икковлари бирга тушган суратни ҳам жойлаб қўйди. Қарабсизки, орадан тахминан 10 кун ўтиб Сочи шаҳар партия қўмитаси раҳбарининг шахсан ўзи келиб Аннага марказдан икки хонали кооператив квартира ажратилганини маълум қилди…
1997 йили Анна Васильевна оламдан ўтди. Унинг васиятига кўра, квартираси қачонлардир Брежневга хат йўллашни маслаҳат қилган дугонасига қолди.
НИНА
Брежневнинг кейинги суюкли аёли шахсий ҳамшираси Нина Коровякова бўлган. Жияни Любовь Коровякова эсдаликларида шундай жумлалар бор эди:
— Брежнев Нинани кўрганда, фронтдаги ҳарбий врач Тамарани кўргандек бўларкан. Тамара билан уруш йиллари учрашиб, бир-бирларига кўнгил қўйишган…
Брежнев Нинага шу қадар қаттиқ боғланиб қолгандики, ҳеч ким ундан куч билан айира олмасди. Нинага ҳам бош котибнинг қайноқ муносабати ёқарди. Шунинг учун ҳар куни Брежневнинг эътиборини тортадиган даражада кийинишга ҳаракат қиларди. Аммо фақат Сочида дам олиш пайтидагина улар ростакамига учрашиб, кўнгил кўнгилдан сув ичарди. Москвада эса бунга Брежневнинг атрофидагилар халал беришарди. Ўша даврда собиқ советлар мамлакати соғлиқни сақлаш вазири лавозимида фаолият юритган академик Евгений Чазовнинг эсдаликларида ҳам Нина ва Брежнев муносабатларига алоҳида тўхталиб ўтилган.
— Нина Брежневга сиёсий жиҳатдан ҳам кучли таъсир ўтказа олган, — деб ёзади Чазов. — Масалан, у бир куни даволовчи врачини бош котибдан узоқлаштиришгача борган. Бунга Нинанинг Брежнев билан узоқ қолиб кетишига халал беришлари сабаб бўлган. Орадан қанчадир ўтиб давлат хавфсизлик хизмати (КГБ) раҳбари Юрий Андропов Брежневга Нинанинг эри муносабатларига қарши экани, зудлик билан бу муносабатга нуқта қўйиш зарурлигини уқтирмоқчи бўлди. Афсуски, шу заҳоти жавоб олди.
— Юра, — деди Леонид Ильич. — Бу менинг шахсий муаммом. Бу муаммога ҳеч қачон аралашма!..
Бахтга қарши, Андропов барибир айтганини қилди. Нинани куч билан Брежневдан узоқлаштирди. Бунинг учун махсус усул ишлаб чиқилди. Унга юқоридан келиб бошқа ишга ўтказилаётганини айтишди. Лекин Нина Брежнев билан хайрлашмагунча жойидан жилмаслигини айтиб туриб олди. Шунда махсус одамлар аллақачон қариб қолган Брежневни ҳовлига олиб чиқишди-да, узоқдан хайрлашишга изн беришди. Шу ондаёқ бош котибни етаклаб ортга қайтишди. Ўша-ўша ҳамшира Нина Брежнев билан қайтиб учрашмади.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин