
Жорий йилнинг 15 июнь, пайшанба куни тахминан соат 21:30 ларда Ғ.С. Яшнобод туманида жойлашган хонадонида фоҳишахона сақлаб, 100.000 сўм пул эвазига фуқаро “С” ва “Г” ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб бергани аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Юқоридаги шахснинг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилия ва исмларнинг ўхшашлик ҳолати тасодифий ҳарактерга эга.
Манба: Qalampir.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар