Таниқли адабиётшунос олим, профессор, устоз мураббий ва хассос таржимон Асил Рашидов акаси Шароф Рашидов ҳақидаги хотираларини сўзлаб берди, деб ёзади Hordiq.uz сайти.
“Шароф акам ўз халқининг, Ватанининг фидойи фарзанди эди, сўнгги нафасига қадар шу халқ манфаатлари йўлида курашишни ҳар нарсадан устун қўйиб ишлади, яшади”, дейди Асил Рашидов.
Оқсоқолнинг ҳикоя қилишича, улар оилада олти ўғил бўлишган: Камолиддин, Шарофиддин, Саҳобиддин, Исомиддин, Аслиддин. ва Насриддин. Тўнғич Камолиддин ёшилигида хасталик туфайли вафот этган. Саҳобиддин эса юрист бўлган, Исомиддин жамоа хўжалиги радиоузелида ишлаган, Насриддин илм-фан йўлидан борган.
Ука акаси ва Хурсандой янгасининг никоҳ тўйларини аниқ эслайди. Унинг сўзларига кўра, мамлакат оғир аҳволни бошдан кечираётган, йигитлар фронтда жон олиб-жон бераётган пайтда Шароф Рашидов уйланаётганидан хижолат бўлганми, ҳайтовур, миллий одатларимизга сал мос келмаса ҳам, куёв бола ўз тўйида нутқ сўзлаган, барчани шундай оғир паллада душманга қарши бир мушт бўлиб бирлашишга ундаган.
“Шароф акам меҳнат учун туғилган эди. Барчасига Яратганнинг инъоми – ақл-заковати, истеъдоди ва тинимсиз меҳнатлари билан эришган. Бизни ҳам фақат меҳнат қилишга ундаган. Бир шеърида ёзганидек, унинг ғурури, сурури, ҳузури ҳам меҳнатда эди”, дея олис хотираларни ёдга олган ука.
Айтилишича, пофессор Асил Рашидов тарих ҳақиқатлари хусусида “Акам ҳақида” китобида батафсил ёзган. Яқинда бу асарни тўлдириб, қайта нашрга тайёрлаганини қўшимча қилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин