“Ўзбекнефтгаз” компанияси ва нефт-газ ва геология ишчилари касаба уюшмасининг Республика Кенгаши энг яхши логотип ва шиор учун танлов эълон қилади. Бу ҳақда компаниянинг Ахборот хизмати хабар тарқатди, деб ёзади Hordiq.uz.
Танловда реклама компаниялари, агентликлар ва жисмоний шахслар, жумладан, талабалар ҳам иштирок этишлари мумкин. Танловда иштирок этиш учун унинг шартлари ва техник масалалари билан танишиш лозим.
Тайёрланган логотипга мос равишда ўзбек, рус ва инглиз тилларида шиор ҳам ёзиш талаб этилади. Ижодий ишларни электрон почта ёки компания манзили орқали етказиш мумкин. (Батафсил юқоридаги ҳаволада танишишингиз мумкин.)
Танловда иштирок этиш учун аризалар жорий йилнинг 21 июлигача қабул қилинади. Ҳайъат комиссияси энг яхши 50 та ишни танлаб олади ва кейинги босқичда улар очиқ танлов асосида беллашадилар.
Танлов натижаси 25 август куни эълон қилинади. 30 август куни эса ғолиблар тақдирланади. Энг яхши логотип ва шиор эгасига Spark русумли автомобиль совға қилинади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин