date

Ўзбекистонда Рамазон Ҳайити муносабати билан 18 июль дам олиш куни деб эълон қилинди

Ўзбекистонда Рамазон Ҳайити муносабати билан 18 июль дам олиш куни деб эълон қилинди

2015 йил 14 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда “UzA”га асосланиб “Uz24.uz” хабар бермоқда.

“Эзгулик, шукроналик, меҳр-оқибат айёми бўлмиш муборак Рамазон ҳайитининг маънавий ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини инобатга олиб, миллий-диний қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рўза ҳайитини дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисида”ги 1992 йил 27 мартдаги ПФ-368-сон фармонига мувофиқ:

1. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2015 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 18 июль шанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини эътиборга олиб, 2015 йил 18 июль дам олиш куни деб белгилансин ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонлансин.

2. Республика “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармалари ва бошқа мутасадди идоралар, жамоат ташкилотлари Рамазон ҳайитини жойларда тартибли ва юқори даражада, халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда ўтказиш учун тегишли тадбирларни амалга оширсин.

3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин”, дейилади қарорда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда Рамазон Ҳайити муносабати билан 18 июль дам олиш куни деб эълон қилинди