Андижонда ҳаракатланаётган Spark ёниб кетди

Андижонда ҳаракатланаётган Spark ёниб кетди

Бугун, 8 октябрь куни Андижон шаҳрида ҳаракатланаётган Spark автомобилида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Маълум қилинишича, ёнғин соат 18:07 ларда шаҳарнинг 2-кичик даҳасидаги “Соғлом авлод” маҳалласи ҳудудида, айланма ҳаракат олдида юз берган.

Қайд этилишича, 2004 йилда туғилган А.Ф.га тегишли автомобилнинг электр симларида қисқа туташув содир бўлган. Бунинг оқибатида машинада ёнғин чиққан.

Ёнғин Андижон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса натижасида автомобилнинг ички ва ташқи қисмларига моддий зарар етган, бироқ тан жароҳати олганлар қайд этилмаган.

Ҳозирда ҳодиса юзасидан тегишли суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар