Аввалроқ, Ким Кардашьян Бейонсе эгизак фарзандли бўлгани учун унга хасад қилаётгани, ўзи эса соғлиғи туфайли бошқа фарзанд дунёга келтира олмаслиги ҳақида хабар берган эдик. Шу туфайли у эгизакларни дунёга келтириш учун суррогат она излаётган, аммо бунга эри Канье Уэст ва онаси Крис Женнер қаршилик қилаётган эди.
Ким Кардашьян ва Канье Уэст оилавий муносабатларда қандай қийинчликларга сабаб бўлмасин, яна бир фарзандга ота-оналик қилишни режалаштиришмоқда. Кардашьян иккинчи фарзандини дунёга келтиргандан сўнг унда жиддий хасталик борлиги аниқланган. Шу туфайли яна бир болани дунёга келтириш унинг саломатлигига катта хавф туғдириши мумкин. Ҳозирда жуфтлик учун фарзанд дунёга келтирадиган аёл топилган ва у билан шартнома тузилган.
Келишув шартларига кўра, суррогат она 113 минг доллар маблағ олади. Машҳурлар шартномани расмийлаштиргандан сўнг 68 минг долларни аёлнинг ҳисобига ўтказадилар, қолганини эса 10 ой давомида 4500 минг доллардан бериб бориши лозим. Агар бола иккита ёки ундан кўп бўлса, қўшимча тўлов амалга оширилиши тахмин қилинмоқда.
Шу билан бирга ҳомиладорлик даврида аёл қатор талабларга риоя этиши лозим. Алкоголь, қуруқ балиқ ва гўшт маҳсулотларини истеъмол қилиш тақиқланади, сочини бўяш мумкин эмас, мушукларга ҳам яқинлашмаслиги лозим. Иссиқ ҳаммом ва сауна ҳам тақиқланади.
Ота-оналар ҳам “бола ҳар қандай аномалия ва нуқсонлар билан дунёга келмаслиги учун унга нисбатан қонуний ва ота-оналик жавобгарликларини бўйнига олади”.
Маълумот ўрнида, Кардашьян ва Уэст айни пайтда 4 ёшли Норт ҳамда бир ярим яшар Сейнтни тарбия қилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди