Судьялар ҳақида ёзиш, улардан интервью олиш ва айниқса уларнинг судья даражасига кўтарилиши ҳақида маълумот олиш журналистлар учун мураккаб вазифалардан бири эди. Чунки, кўпгина судьялар оммавий ахборот воситаларида кўринишни истамас эдилар. Энди бу муаммолар ортда қолганга ўхшайди. Жорий йил 13 июнь куни Тошкент шаҳрида суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи, муаммолар ва истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида оммавий ахборот воситаларига судьялар ҳақида туркум кўрсатувлар тайёрлаш вазифаси юклатилди.
Халқ олдида обрў-эътибор қозонган судьяларнинг ҳаёт йўли, одил судловни амалга оширишдаги ижобий тажрибаларни оммалаштириш учун “Судьялар клуби” ва “Суд ҳимоясида” рукнлари остида марказий телеканаллар ва газеталарда мунтазам равишда туркум кўрсатув ва мақолалар эълон қилиб бориш ҳақида амалий фикр илгари сурилди ва йиғилиш иштирокчилари томонидан маъқулланди. Демак, энди судьялар журналистлардан қоча олмайдилар.
Йиғилишда Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади ва суд тизимида адолат тамойилларига нечоғли риоя қилинаётгани ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди. Асосий мақсадимиз, деди Шавкат Мирзиёев, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш орқали халқимизнинг суд тизимига бўлган ишончини қатъий мустаҳкамлаш, судни том маънода “Адолат қўрғони”га айлантиришдан иборатдир.
Манба: Dia.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»