06:37 / 24.06.2017
5 829

Telegram Россияда тўсиб қўйилиши мумкин, Дуров ўз фикрини билдирди

Telegram Россияда тўсиб қўйилиши мумкин, Дуров ўз фикрини билдирди
Telegram асосчиси Павел Дуровнинг маълум қилишича, Россия ахборот технологияларини назорат қилиш бўйича федерал хизмат томонидан мессенжер тўсиб қўйиладиган бўлса, бу РФ манфаатларига зид ҳолатга айланади.

"Қизиқки, Россияда кун тартибида АҚШ томонидан назорат қилинувчи Whatsapp ёки Facebook Messenger’ни тўсиб қўйиш масаласи йўқ, бироқ Россияга нисбатан бетараф бўлган Telegram’ни блоклаш масаласи фаол муҳокама қилинмоқда", - дея ёзди Дуров "ВКонтакте"даги саҳифасида.

Унинг сўзларига кўра, Telegram’ни тўсиб қўйиш россиялик амалдорларнинг WhatsApp/Viber орқали ёзишмалари “Америка назорати остида бўлган Apple iCloud/Google Drive’га ўтиб кетишига сабаб бўлиши мумкин”.

"Четдан бу ҳолат давлат манфаатларига қўпорувчилик қилиш каби туюлмоқда", - дея қўшимча қилиб ўтди Дуров.

Аввалроқ Россия ахборот технологияларини назорат қилиш бўйича федерал хизмати раҳбари Александр Жаров Telegram жамоаси ва шахсан Дуровни маълумот тарқатувчи ташкилотлар реестрига киритиш учун керакли ҳужжатларни тақдим этишга чақирганди. Унинг сўзларига кўра, акс ҳолда мессенжер тўсиб қўйилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Telegram Россияда тўсиб қўйилиши мумкин, Дуров ўз фикрини билдирди